"Барселона" марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия янги шартнома имзолашга рози бўлди.
Томонлар келишув шартлари бўйича принципиал келишувга эришди, дейилади Mundo Deportivo нашрининг янгиланган ҳисоботида. Клубда Гарсияни асосий ўйинчи деб билишади ва уни бўлажак сардор сифатида кўришади. 24 ёшли футболчи муҳокамаларнинг бошиданоқ меҳнат шартномасини узайтиришдан жуда манфаатдор эди - у ўз ҳолатидан мамнун ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмас.
Эрик Гарсиянинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Катта эҳтимол билан тез орада Каталония гранди ярим ҳимояда ҳам ўйнай оладиган универсал ҳимоячи билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини расман эълон қилади.













