Кириш Регистрация

FIDE Жаҳон кубоги: Жавоҳир Синдаров дуранг ўйнади, Ёқуббоев эса ютқазди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақаси финал ва 3-ўрин учун баҳслар бошланди.

Жавоҳир Синдаров бугун оқ доналарда хитойлик Вей Йига қарши илк ўйинни ўтказди. Томонлар баҳс давомида тенг ўйин олиб боришди ҳамда 50-юришга келиб дурангга имзо чекишди.

Учинчи ўрин учун кечган Нодирбек Ёқуббоев илк учрашувда россиялик Андрей Есипенкога имкониятни бой берди. Ушбу партияда ҳам вазият мутлақо тенг эди. Аммо 30-юришга келиб, ҳамюртимизда кам вақт қолгани учун бўлса керак, хатоларга йўл қўя бошлади. 38-юришга келиб рақиб Нодирбекнинг Отини "қўлга тушириш"га муваффақ бўлди. Натижада ватандошимиз ўз мағлубиятини тан олди.

Эртага шахматчилар ўртасида классик форматда жавоб ўйинларини ўтказишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:13, 24.11.2025.
Ўқилди: 1491 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.