Португалиянинг "Бенфика" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа Чемпионлар лигаси доирасида Нидерландиянинг "Аякс" клубига қарши кечадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
"Бенфика" мураббийи, жумладан, ушбу рақибга қарши 7 ўйинда 7 ғалабага эришилган ажойиб серия ҳақида гапирди.
"Мен чиндан ҳам нима учун доим "Аякс"ни ютишимни билмайман. Тарих ва статистика менга ҳеч нарса демайди, чунки улар ҳеч нарсага таъсир қилмайди. 7 та ғалаба ҳақида билмасдим ҳам", деди Моуриньо.













