"Вулверхэмптон" марказий ярим ҳимоячиси Жоао Гомес фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Хабарларга кўра, манкунианликлар 24 ёшли бразилиялик футболчини январь ойида сотиб олиш бўйича "бўрилар" раҳбарияти билан музокараларни бошлаган.
Футболчининг тахминий трансфери 50 миллион фунтга баҳоланмоқда.
Гомес жорий мавсумда жами 15 та ўйинда 1 та голли узатма берди.













