Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Саидазамат Мирсаидов "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида "лочинлар"нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Пахтакор"га қарши ўтказади. Мазкур клублар принципиал рақиб бўлганлиги боис, турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъий назар, ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинлар доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.

Бундан ташқари, тошкентликларда кумуш медални қўлга киритиш имконияти сақланиб қолганлиги учун ҳам бўлажак учрашувнинг томошабоп кечиши эҳтимоли юқори.

Биз ҳам мазкур ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби раҳбариятига футболчилар номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман, - деди Саидазамат Мирсаидов.

Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати
Киритилди: 11:37, 27.11.2025.
Ўқилди: 1015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8377]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6058]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2833]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2656]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2136]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2097]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2020]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1776]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1747]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1744]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик