Кириш Регистрация

Беккер "Арсенал" ва "Бавария"ни Европанинг энг яхши жамоалари деб атади

Баҳо:
+ | -

"Катта дубулға" турнирларининг олти карра ғолиби, жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси, германиялик теннисчи Борис Беккер "Арсенал" ва "Бавария"ни Европанинг энг кучли жамоалари деб ҳисоблайди. Чемпионлар лигаси умумий босқич 5-туридан ўрин олган ўйинда лондонликлар мюнхенликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Менга ҳар икки жамоа ўйнайдиган футбол ёқади! Менимча, ҳозир бу Европадаги энг яхши икки жамоа," - деб ёзди Беккер ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.

Айни пайтда "Арсенал" 15 очко билан ЕЧЛ турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди. Жамоа энг яқин таъқибчилари - "ПСЖ", "Бавария", "Интер" ва "Реал"дан уч очко олдинда.

Киритилди: 22:54, 27.11.2025.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик