Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Аёллар футболи. «Машъал-W»нинг 17 нафар футболчиси терма жамоада

Баҳо:
+ | -

Йилдан йилга ўлкамизда аёллар футболига эътиборнинг ошаётгани бор гап.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан бу йилдан олий лига клублари қошида аёллар жамоасини ташкил қилиш мажбурияти юкланди. Гарчи биринчи лигада иштирок этаётган бўлишига қарамай, “Машъал” ҳам футбол бўйича аёллар жамоасини тузишга киришди. Айни пайтда “Машъал-W” деб юритилаётган қизлар жамоасининг жуда кўпчилик футболчилари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига (U-16) номзод ҳисобланади. Бу ёшдаги терма жамоанинг бош мураббийи Гулнора Аъзамова. “Машъал-W” бош мураббийи Баҳром Норсафаров эса терма жамоада катта мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

Терма жамоага номзод сифатида қаралаётган “Машъал-W”нинг 17 нафар футболчиси бош мураббий ҳамроҳлигида Тошкентга йўл олишди. Баҳром Норсафаровнинг айтишича, шу кунларда ўсмирлар термаси аввалига Чирчиқда, кейин пойтахтда йиғин ўтказади. Йиғин ўтказишдан мақсад, ўсмирлар жамоаси аъзолари 2 августда Иорданияга учиб кетишади. Чунки у ерда ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилади. Бунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

“Турнирга жами 23 нафар футболчи олиб кетилади, - дейди Б.Норсафаров. – Шулардан 17 нафари “Машъал”дан. Қолган қизлар бошқа клублардан таклиф этилган. Мана шу турнир туфайли олий лиганинг иккинчи босқич ўйинларига бироз кечроқ киришамиз. Тақвимга кўра 3 август куни “Севинч” билан ўйнашимиз лозим эди, аммо бу ўйин 16 августга қолдирилди. Шу боис олий лигадаги биринчи ўйинни 11 август куни Муборакда “Кизилкумочка”га қарши ўтказамиз”.
 
Яна бир гап. Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 26 сентябрь – 6 октбярь кунлари кунлари ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашади. Хитой мезбонлик қиладиган мазкур мусобақада Гулнора Аъзамова ва Баҳром Норсафаров шогирдлари “С” гуруҳида Жанубий Корея ва Таиландга қарши тўп суришади. Мусобақа формати қуйидагича: Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида жами 12та жамоа учтадан тўрт гуруҳга бўлинган. Турнирда кучли учликдан жой эгаллаган жамоалар келаси йил Коста Рикада бўлиб бўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 15:58, 25.07.2013.
Ўқилди: 5238 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2820]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2509]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2464]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2376]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2366]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2245]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1905]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1777]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1773]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1575]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик