Кириш Регистрация

"Фенербахче" Тедеско билан кетма-кет 11 ўйинда ютқазмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Фенербахче" Тедеско қўл остида икки ойдан бери ютқазмаяпти.

Доменико Тедеско бошчилигидаги "Фенербахче" кетма-кет 11 ўйинда мағлубиятга учрамади.

Бугун турк клуби Европа Лигаси доирасида ўз майдонида "Ференцварош" (1:1) билан дуранг ўйнади.

Бельгия терма жамоаси собиқ мураббийи бошчилигидаги "Фенербахче"нинг мағлубиятсиз серияси 24 сентябрдан буён давом этмоқда. Бу даврда жамоа 8 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди.

Кейинги турда Туркия чемпионатида 2-ўринда бораётган "Фенербахче" ўзидан бир очко кўп жамғарган "Галатасарой"ни қабул қилади. Ўйин 1 декабрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:07, 28.11.2025.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.