Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Лунин Европа топ жамоасини қизиқтириб қолди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Миланнинг "Интер" клуби келаси мавсум учун дарвозабон қидирмоқда, чунки жамоанинг асосий посбони Ян Зоммер 37 ёшда. "Интер"нинг асосий нишони Майк Меньян бўлиб турибди, аммо француз янги клубдан катта молиявий шартлар талаб қилиши аниқ. Шуни инобатга олган ҳолда, Италия клуби ўз эътиборини "Реал" футболчиси Андрей Лунинга қаратди, деб хабар беради Defensa Central.

Қайд этилишича, "Интер" украиналик футболчига доимий ўйин амалиётини кафолатлаши мумкин эди. Бундан ташқари, "Реал" ва "Олимпиакос" ўртасидаги EЧЛ ўйинида Луниннинг ўйинини кузатган "нерадзуррилар" скаути ҳам бор эди. Ёзда Андрей кам ўйин амалиёти ва Тибо Куртуа ўрнига бошқа дарвозабон сотиб олиниши ҳақидаги миш-мишлар туфайли "Реал"ни тарк этиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

"Интер" 2026 йилнинг ёзида Лунинни 10-12 миллион еврога сотиб олишга тайёр. "Реал" президенти Флорентино Перес, шунингдек, футболчининг ўзи ҳам италиялик гранднинг таклифини қабул қилиши ёки қилмаслигини ҳал қилиши керак бўлади.

Маълумот учун, Андрей Лунин жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида 1 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди. Украиналик футболчининг "қироллик клуби" билан шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 18:58, 28.11.2025.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.