Кириш Регистрация

Хаби Алонсо Жоан Лапортанинг баёнотига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Ла Лиганинг ўтган турида "Реал" "Эльче" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Куни кеча "Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳакамлар ҳар доим "Реал"га ёрдам берганини айтди. Лапорта мисол тариқасида "қаймоқранглилар"нинг "Эльче"га қарши ўйиндаги голларини келтирди. "Барса" боссининг айтишича, агар ҳакамлик хатолари бўлмаганида, "кўк-анорранглилар" ҳозирда чемпионатда пешқадамлик қилаётган бўларди.

Шанба кунги матбуот анжуманида "Реал" устози Хаби Алонсодан ўша голлар ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ беришни сўрашди.

"Уларнинг мухлисларига йўналтириладиган популистик хабарларни яхши биламиз. Биз эса фақат ўз ишимизга эътибор қаратамиз. Асосийси — майдонда ҳалол тарзда ғалаба қозониш. Ҳар бир ўйин - синов," - деди Алонсо матбуот анжуманида.

"Реал" Ла Лигада 2-ўриндаги "Барселона"дан 1 очко олдинда бормоқда.

Киритилди: 18:26, 29.11.2025.
Ўқилди: 2036 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.