Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

«London Chess Classic». Нодирбек Абдусатторов кетма-кет 3 та ғалабадан кейин якка пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Англиядаги «London Chess Classic» турнирида кеча 4-тур ўйинлари ўтказилди. Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов илк турда дуранг ўйнаб, иккинчи турда ғалаба қозонгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Ҳамюртимиз учинчи ва тўртинчи турларни қора доналарда ўтказди. Шунга қарамай, у мезбонларнинг икки аъзосини мағлуб этди. Дастлаб Никита Витюгов таслим этилган бўлса, кеча эса Майкл Адамс 31 юришда мағлуб этилди.

Нодирбек 3,5 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги Алиризо Фирузжа ҳисобида 3,0 очко мавжуд. 2,5 очко билан кучли учликка кирган Николас Теодору (Греция) бугун Абдусатторовга рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:42, 30.11.2025.
Ўқилди: 1304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик