Кириш Регистрация

Влахович бу йил майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ҳужумчиси Душан Влахович жароҳати туфайли номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда шанба куни жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти маълум қилди.

Сербиялик ҳужумчи А Сериянинг "Кальяри"га қарши уй учрашувининг биринчи бўлимида жароҳати сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Спаллетти футболчида мушак чўзилиши ташхиси қўйилганини тасдиқлади. Жароҳатининг оғирлигини янада аниқроқ баҳолаш ва тикланиш муддатини белгилаш учун Влахович 1 декабрь, душанба куни тиббий кўрикдан ўтади, деб ёзади La Gazzetta dello Sport.

Дастлабки тахминларга кўра, текширув натижаларидан қатъи назар, Влахович 2025 йил охиригача майдонга қайта олмайди. Шу тариқа, у "Наполи" (7 декабрь), "Болонья" (14 декабрь) ва "Рома"га (20 декабрь) қарши Италия чемпионатининг марказий ўйинларини ўтказиб юборади.

"Ювентус" учун Влаховичнинг йўқотилиши жиддий зарба. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 17 та ўйинда 6 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Киритилди: 17:10, 30.11.2025.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.