Кириш Регистрация

Конате "Реал" рад этганидан кейин келажаги ҳақида қарор қабул қилди

Баҳо:
+1 | -
Бўлим:

Куни кеча бир неча манбалар Ибраима Конате "Реал"га ўтмаслиги ҳақида хабар тарқатди. Мадрид суперклуби франциялик футболчининг ёзги трансферидан воз кечди.

"Реал" уни ўз сафига қўшиб олиш вариантидан воз кечганидан сўнг, Конате энди "Ливерпуль" билан шартномани узайтириш вариантига яқинлашишга қарор қилди. Бу ҳақда TEAMtalk’га таяниб, Transfer News Live хабар бермоқда.

Амалдаги меҳнат шартномаси 26 ёшли Конатени 2026 йилнинг ярмигача "Ливерпуль" билан боғлаб туради. "Қизиллар" сафида ҳимоячи 150 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:56, 30.11.2025.
Ўқилди: 2353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.