Кириш Регистрация

"Челси"нинг мағлубиятсиз серияси давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

"Челси" барча мусобақаларда охирги 7 ўйинда мағлуб бўлмаяпти.

"Челси" сўнгги 7 ўйинда 5 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган. Мағлубиятсиз серия 25 октябрдан буён давом этмоқда (АПЛда "Сандерленд" билан 1:2).

Кеча Энцо Мареска жамоаси Англия чемпионатининг 13-турида "Арсенал" (1:1) билан дуранг ўйнади. "Кўклар" 38-дақиқада Мойсес Кайседонинг четлатилишидан сўнг бир киши кам бўлиб қолди.

"Челси" АПЛ жадвалида 3-ўринда бормоқда. Жамоа очколари сонини 24тага етказиб, пешқадам "Арсенал"дан 6 очко ортда қолмоқда.

"Челси" кейинги турни АПЛ доирасида "Лидс" меҳмони бўлади. Ўйин 3 декабрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 03:58, 01.12.2025.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.