«Тоттенҳэм» Мадриднинг «Реал» клуби билан жамоа яримҳимоячиси Гарет Бэйл трансфери борасида музокаралар олиб боришга тайёр, Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, инглизлар футболчининг трансферини 120 миллион еврога баҳолашган. Бу «Реал»нинг 2009 йили «МЮ»дан Криштиану Роналдуни сотиб олган нархидан (94 миллион евро) анча баланд ҳисобланади.
Шунингдек, лондонликлар футболчининг трансферини бошқача йўл билан ҳам амалга ошириш йўлларини таклиф қилишган. Бунинг учун улар 100 миллион евро ва «Реал» 2010 йилда 30 миллион евро эвазига «Бенфика»дан сотиб олган Анхел Ди Марияни беришларини сўрамоқда.
Олдинроқ, футболчининг 10 миллион евро йиллик маош эвазига «Реал» билан 6 йиллик шартнома тузиши хабар қилинганди. Шунингдек, клуб унинг учун 11-рақамли футболкани банд қилиб қўйган.
Ҳозирда Бэйл «Тоттенҳэм»да йилига 4,5 миллион евро маош олади. «Тоттенҳэм» президенти Дэниэл Леви эса Гаретнинг жамоада қолиши учун унга 9 миллион евро йиллик маошга эга янги шартнома таклиф қилиш ниятида.