Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Асенсио "ПСЖ"дан "Фенербахче"га ўтгани ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Испаниялик вингер Марко Асенсио "ПСЖ"дан "Фенербахче"га ўтиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 7,5 миллион евролик трансфер 2025 йил сентябрь ойида амалга оширилган.

"Мавсум яхши бошланди, кейин жароҳат туфайли 2 ойга сафдан чиқдим, аммо барчасини муваффақиятли якунладик. Кейинги мавсум ҳам яхши бошланди, аммо бир кечада мураббийнинг меҳрини йўқотдим. Футболдан завқ олишни хоҳладим, шунинг учун йўл излай бошладим," - дея футболчининг сўзларини келтиради Marca.

"Менга маълум бўлишича, аниқ ҳеч нарса содир бўлмаган. Балки у бу саволга жавоб бера олар. Мен Луис Энрикени яхши биламан. Бошқа ўйинчилар ва ходимлар билан ҳам шундай бўлган. Ўз навбатида, мен гина сақламайман. Профессионал футболда шундай бўлиши мумкин - вассалом."

Жорий мавсумда футболчи клуб миқёсида 14 та ўйинда 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 1 декабрь оқшомида унинг жамоаси мусобақа пешқадами "Галатасарой" билан куч синашади, жамоаларни 1 очко ажратиб турибди.

Киритилди: 17:36, 01.12.2025.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик