Кириш Регистрация

Флик: "Энг юқори даражада ўйнашимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда Ла Лига чемпионлиги учун курашда тўртта жамоа бор: "Барселона" (34 очко), "Реал Мадрид" (33 очко), "Вильярреал" (32 очко) ва "Атлетико Мадрид" (31 очко).

"Барселона" ва "Атлетико Мадрид" сешанба куни ўзаро тўқнаш келишади. "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйин ҳақида шундай деди:

"Биз энг юқори даражада ўйнашимиз керак. "Атлетико Мадрид" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Уларда жуда кўп сифатли ўйинчилар бор ва улар трансфер бозорида таркибни кучайтириб олдилар.

Менга уларнинг ўйин услуби ёқади - улар ажойиб ҳужум чизиғига эга. Бизнинг мақсадимиз - бу муҳим ўйинда ғалаба қозониш", деди Флик журналистларга.

Киритилди: 20:13, 01.12.2025.
Ўқилди: 859 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.