АҚШда давом этаётган "Atlanta Open" мусобақасининг чорак финалида ўзбекистонлик Денис Истомин иштирок этадиган бўлди. У кеча оқшом бўлиб ўтган нимчорак финалида Хитой Тайпейидан ташриф буюрган Йен Хсун Люни мағлуб этди. Икки сет давом этган ўйинда 7-5 ва 6-2 ҳисоблари қайд этилди.
Ҳамюртимиз чорак финалда ЖАРлик Кейин Андерсонга қарши кортга чиқади. Ушбу теннисчи АТР рейтингида 23-ўринни эгаллаб турган бўлса, мусобақада 2-сараланган теннисчи бўлган. Баҳс бугун бўлиб ўтади.