Кириш Регистрация

Флик "Барселона" футболчисини мақтади: "Унинг трансфери тўғри қарор бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоанинг асосий дарвозабони - Жоан Гарсия ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Жоан Гарсиянинг нимаси сизни кўпроқ ҳайратга солди?

- Бу оддий савол эмас, чунки мен икки буюк дарвозабон - Нойер ва тер Штеген билан ишлаганман. Жоаннинг келажаги порлоқ. Биринчи кунданоқ унинг салоҳиятини кўрдим. У жуда сифатли дарвозабон: оёқ билан яхши ўйнайди, тезкор, ҳаракатчан. Унинг трансфери тўғри қарор бўлди - яқин йилларда у бизга барқарорлик беради," - деди Флик журналистларга.

Жоан Гарсия тиззасидан олган жароҳати туфайли икки ойни ўтказиб юбориб, яқинда сафга қайтди.

Киритилди: 08:14, 02.12.2025.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.