Кириш Регистрация

Вальверде: "Реал"га қарши ўйиндаги ғалаба катта туртки беради"

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Ла Лига ўн тўққизинчи тур учрашуви 3 декабрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

"Биз завқ олишни ва рақобатбардош бўлишни хоҳлаймиз. Бу мухлисларимиз интиқлик билан кутаётган учрашув ва биз чемпионликка даъвогарга қарши яхши ўйин кўрсатмоқчимиз. Ўйинда 3 очкодан кўра кўпроқ нарса бор. Бундай жамоалар устидан ғалаба қозониш катта туртки беради," - дея Вальверденинг сўзларини келтиради Diario Sport.

"Хаби Алонсо танқид қилиняптими? У ажойиб мураббий. Бундай клубларда ҳар доим ғалабалар кутилади. Улар бежиз жадвалнинг юқори қисмида эмас ва биз жуда эҳтиёт бўлишимиз керак."

"Реал" ҳисобида 33 очко бўлиб, иккинчи ўринда бормоқда. "Атлетик" 20 очко билан 8-ўринда.

Киритилди: 13:19, 03.12.2025.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.