Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси клубга қўшилгандан кейин дуч келган психологик муаммолари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рафаэль Варан Мадрид клубига қўшилгандан кейин дуч келган психологик муаммолари ҳақида гапирди.

"Реал Мадрид"га қўшилганимдан кейин биринчи муаммоларим бошланди. Мен 18 ёшда эдим ва оддий ёшлигим йўқ эди. Мен ёлғиз эдим, доимий машғулотлар ўтказардим ва деярли ўйнамасдим. Орзуларим сўниб бораётгандек ҳис қилдим.

Майдонда мен бутунлай диққатимни жамлаган эдим. Лекин кейин уйга қайтишни хоҳламадим. Бу депрессия эди. Мен энди ҳеч нарсадан завқланмасдим. Муваффақиятга эришиш учун бундан ўтишим керак деб ўйлагандим. 2018 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги давр ҳам жуда қийин бўлди. Сиз орзуингизга эришасиз, ўзингизни жаҳон футболининг чўққисида топасиз ва кейин қулаш содир бўлади.

Пандемия менга ўша депрессив ҳолатдан чиқишга ёрдам берганини эслайман. Мен барча бу ҳис-туйғуларга дош бера олдим ва қайта тиклана олдим", - дея Вараннинг сўзларини келтиради Le Monde.

Варан 2011 йилдан 2021 йилгача "Реал Мадрид" сафида ўйнаган. У "Лос Бланкос" билан уч марта Испания лигаси, Қироллик кубоги ва тўрт марта Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.

Киритилди: 15:24, 03.12.2025.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.