Лондоннинг "Фулхэм" клуби "Милан" футболчиси Самуэл Чуквуэзени тўлиқ сотиб олишни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Айни пайтда нигериялик вингер пойтахт клубида ижара асосида тўп тепмоқда. Манбага кўра, "дала ҳовли эгалари" шартномада кўрсатилган 26 ёшли футболчини сотиб олиш бандидан фойдаланишлари мумкин.
Футболчи "Милан"да қийин даврларни бошдан кечирди ва "россонерилар" сафида 70 та ўйинда атиги 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. У жорий мавсум "Фулхэм" сафида 9 та ўйинда 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Чуквуэзенинг бозор нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.













