Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

АПЛ. «Челси» сафарда «Лидс Юнайтед»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган учрашувда «Лидс Юнайтед» ўз майдонида «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. «Элланд Роуд»да бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар ўйин бошиданоқ устунликни қўлга киритди.

6-дақиқаёқ Яка Бийол зарбаси мезбонларга ҳисобдаги устунликни тақдим этди. Биринчи таймнинг якунига яқин Ао Танака ҳисобдаги фарқни оширди  2:0. Иккинчи бўлим бошларида Педру Нету бир гол билан жавоб қайтарди, аммо «Лидс» 72-дақиқа Доминик Калверт-Льюин томонидан урилган гол орқали фарқни яна иккитага оширди.

Бу натижадан кейин «Лидс Юнайтед» 14 очко билан 17-ўринда қолмоқда. «Челси» эса 24 очко билан 4-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Лидс» 6 декабрь куни ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади. «Кўклар» эса шу санада сафарда «Борнмут» билан баҳс олиб боради.

Англия — Премьер-лига, 14-тур
3 декабрь 2025 йил, чоршанба. Лидс. «Элланд Роуд» стадиони.
Лидс Юнайтед — Челси — 3:1
Голлар: 1:0 — Бийол, 6', 2:0 — Танака, 43', 2:1 — Нету, 50', 3:1 — Калверт-Льюин, 72'

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:00, 04.12.2025.
Ўқилди: 1254 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик