Кириш Регистрация

АПЛ. «Арсенал» ўз майдонида «Брентфорд»ни таслим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг 14-туридан ўрин олган учрашувда «Арсенал» ўз уйида «Брентфорд»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. «Эмирейтс»да ўтган беллашувда мезбонлар ўйинни тўлиқ назорат қилиб, муҳим ғалабага эришди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Микель Мерино аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. «Канонирлар» бутун ўйин давомида устунликни қўлдан бой бермади ва 90+1-дақиқа Букайо Сака жамоасининг иккинчи голини урди.

Бу ғалабадан кейин «Арсенал» 33 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда қолмоқда. «Брентфорд» эса 19 очко билан 13-поғонада жойлашган.

Кейинги турда «канонирлар» 6 декабрь куни сафарда «Астон Вилла»га қарши ўйнайди. «Асаларилар» эса шу санада «Тоттенхэм Хотспур» меҳмони бўлади.

Англия — Премьер-лига, 14-тур
3 декабрь 2025 йил, чоршанба. Лондон. «Эмирейтс» стадиони.
Арсенал — Брентфорд — 2:0
Голлар: 1:0 — Мерино, 11', 2:0 — Сака, 90+1'

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:04, 04.12.2025.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.