Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив 0-2 Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК 3-2 Бухоро
17/04 20:15 Сурхон 0-1 Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи 1-0 Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья

Франциялик футболчи уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Баҳо:
+ | -

Франциялик ҳимоячи Филипп Ланкетин 2023 йил октябрь ойида Франциянинг А1 автомагистралида содир этган аянчли автоҳалокати учун уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “Voetbalprimeur” нашри хабар берди.  

Нидерландиянинг “АДО Ден Хааг” жамоасида тўп тепган 20 ёшли футболчи беихтиёр оғирлаштирилган тан жароҳати етказиш ҳамда лицензия ва суғуртасиз автомобиль бошқариш айблари бўйича суд томонидан икки йили шартли тарзда уч йилга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, у беш йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди ва жабрланувчиларга моддий товон пули тўлаши белгиланди.

Воқеа 2023 йил 9 октябрда содир бўлган. Ланкетин ота-онасига тегишли автомобилни дўсти билан ҳайдаб кетаётганида Париждан 50 км узоқликдаги Ле-Фель шаҳри яқинида соатига 140 км тезликда бошқа машинага урилган. Кучли зарба оқибатида машина қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва яна бир тўқнашув юзага келган.

Маълумотларга кўра, воқеа оқибатида жабрланган автомобиль ҳайдовчиси Фарид Баҳо оғир квадриплегияга  (орқа мия ёки асаб тизимининг шикастланиши натижасида юзага келадиган фалажлик) учраган ва энди у умрининг охиригача ногиронлар аравачасида қолиши мумкин.

Компьень Олий судида футболчи ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина ҳайдаганини тан олди. Тергов натижасига кўра, воқеа вақтида 18 ёшда бўлган Ланкетин қонида 0,30 г/л миқдорда алкоголь аниқланган ва наркотик (наша) тести ижобий чиққан.

Ушбу ҳолатдан сўнг Нидерландиянинг “АДО Ден Хааг” клуби расмий баёнотида 2023 йилда Францияда содир бўлган воқеа бўйича сўнгги маълумотлардан сўнг Филипп Ланкетинни вақтинча четлатгани ва унинг ижаравий шартномаси бекор қилиниши маълум қилинди. Клуб футболчини таркибга қўшишдан аввал бу иш бўйича маълумотга эга бўлмаганини билдирган.

Киритилди: 10:05, 04.12.2025.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» президенти ёзда клубни тарк этадиган 8 нафар футболчи рўйхатини тузди — Sport.es [2423]

L’Équipe: «Реал» бош мураббийликка икки асосий номзодни белгилади [2273]

«15 та титулни қандай қўлга киритишгани энди тушунарли»: Оливер Кан «Реал»ни қаттиқ танқид қилди [2098]

Zo'r TV телеканали 18-апрель куни Испания кубогининг финал баҳсини жонли трансляция қилади [1834]

Ўзбекистонлик 15 ёшли футболчи «Челси» академияси аъзосига айланди [1784]

«Фақат учтасини биламан»: Неймар техник маҳорати энг кучли футболчиларни санаб ўтди [1742]

Жавоҳир Синдаров: “Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” [1682]

"Манчестер Юнайтед"нинг "Челси" билан ўйин олдидан фақат битта марказий ҳимоячиси қолди [1434]

Саудия Арабистони терма жамоасига янги бош мураббий тайинланади [1428]

Диего Симеоне Мадридда 180 та квартира ва 7 та виллага эгалик қилади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик