Маълумки, академик ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш турлари мамлакатимизда энг ривожланган спорт турлари ҳисобланади. Спортнинг ушбу тури вакиллари халқаро миқёсда ўтказиладиган йирик мусобақаларда ўз олдиларига доимо юқори мақсадларни қўйиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.
Ўзбекистон Rowing & Canoe федерацияси Бош котиби Василий Корбутнинг маълум қилишича, июль ойининг сўнгги ҳафтаси, шунингдек, август ва сентябрь ойларида академик ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бир қатор жаҳон ва Осиё чемпионатлари ўтказилади ва айни кунларда терма жамоаларимиз бўлажак нуфузли мусобақаларга жиддий хозирлик кўришмоқда.
Қуйида эшкак эшиш спорт турлари вакиллари иштирок этадиган Жаҳон ва Осиё чемпионатларининг муддатлари берилган:
2013 йил 28 июль – 5 август. Канада. 23 ёшгача бўлган байдарка ва каноэчилар ўртасида жаҳон чемпионати.
2013 йил 22 август – 3 сентябрь. Корея. Академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати.
2013 йил 26 август – 2 сентябрь. Германия. Байдарка ва каноэ бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати.
2013 йил 22-29 сентябрь. Ўзбекистон. Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати.
2013 йил 25-29 сентябрь. Хитой. Академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати.