Швециялик футболчи Златан Иброҳимович "Реал" футболчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдира туриб, уни дунёдаги энг яхши ўйинчиларидан бири, аммо мутлақ энг яхши эмас, дея таъкидлаб ўтди.
Бугун "ПСЖ" ва "Реал" жамоалари халқаро ўртоқлик турнири доирасида ўзаро куч синашадилар. Трансфер бозори янгиликларида эса Роналдунинг "Реал"дан "ПСЖ"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар учраб турди.
"Роналдуни бир неча марта "ПСЖ"га "унаштириш"гани нормал ҳолат. Боиси, "ПСЖ" Европадаги энг яхши жамоа бўлмоқчи. Шу боис у энг яхши футболчиларни ўзига жалб қилади", дейди 31 ёшли швециялик футболчи.
Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида таржима Иброҳимовичнинг Роналду ҳақидаги фикрини "дунёдаги энг яхши футболчи" деб таржима қилганида Златан уни инглиз тилида тўғрилади: "Йўқ, у дунёдаги энг яхши футболчилардан бири — энг яхши эмас".













