Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сергей Ковшов: «Тайёргарлик кўнгилдагидек кечмоқда»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари кичик таътилни якунлаб, яна тайёргарликка киришишди. Кеча Сергей Ковшов футболчиларни клуб қароргоҳида тўплади. Фурсатдан фойдаланиб,  билан қисқача суҳбатлашдик.

— Иккинчи даврага тайёргарлик кўнгилдагидек давом этмоқда. Хабарингиз бор тайёргарликнинг биринчи қисмини Водилдаги қароргоҳимизда ўтказгандик. Бу йиғин давомида назорат учрашувлари ташкил этилди. Жумладан, биринчи лига вакилли “Қўқон – 1912” жамоасини 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Кейин 22 июль куни футболчилар Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишди ва у ерда “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Мазкур баҳсда шогирдларимиз 4:2 ҳисобида рақибдан устун келишди. 23 июлдан футболчиларга қисқа таътил берилди. Бугундан (26 июль) тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришдик.

— Кейинги режалар қандай?
— 28 июль куни “Андижон” билан меҳмонда ўртоқлик учрашувини ўтказамиз. 31 июль куни эса “Нефтчи-3” жамоасига қарши назорат ўйини бўлиб ўтади.

— Ўринбосарлар сафига янги ўйинчилар келиб қўйишлдими? Хусусан, йиғинларда иштирок этган футболчилар тақдири нима бўлди?
— Янги ўйинчилардан биргина Музаффар Музаффаровни айтиш мумкин. Бу футболчи илгари “Пахтакор”да ўйнарди. Давлатбек Ёрбековнинг трансфери борасида келишувга эриша олмадик. Оятилло Муҳиддинов борасида ҳам шундай дейиш мумкин.

— Ўринбосарлар олдига қандай вазифа қўйилган?
— “Нефтчи” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоа. Шундай экан биз  совриндорлар қаторидан жой олишга ҳаракат қиламиз.

А.Деҳқонов суҳбатлашди
“Нефтчи” матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 10:50, 27.07.2013.
Ўқилди: 3604 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик