Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Марсело кумири ким эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ва Бразилия терма жамоасининг афсонавий собиқ ҳимоячиси Марсело футбол оламидаги кумирини айтди. У яна бир бразилиялик афсона - Роберто Карлосни ажратиб кўрсатди.

"Мен Роберто Карлос билан ҳеч қачон позиция учун рақобатлашмаганман, чунки у ёнимда бўлганида, у билан рақобатлашишни хоҳламаганман: шунчаки унинг қандай машқ қилиши ва ўйнашини томоша қилганман. Мен учун шунинг ўзи етарли эди. У менга ҳамма нарсада катта ёрдам берди. Уни кўрганимда ва у билан суҳбатлашганимда ҳамон асабийлашаман ва хавотирланаман. У нима учунлигини тушунмайди, лекин бу ҳақиқат. У менга майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам катта ёрдам берди. Кўплаб афсоналар билан ўйнаш бахтига муяссар бўлдим. Роберто Карлос эса менинг кумирим", - дея Марсело сўзларини келтиради АS.

Киритилди: 19:00, 05.12.2025.
Ўқилди: 1303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.