«Монако» сафига бориб қўшилган Фалькаонинг янги жамоаси сафида оладиган маоши маълум бўлди. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар тарқатмоқда.
27 ёшли колумбиялик футболчининг ойлик маоши монегаскликлар сафида 1,5 миллион еврони ташкил қилади. Бу йилига 18 миллион евро демакдир.
Эслатиб ўтамиз, Фалькаонинг трансфери «Монако»га 60 миллион еврога тушганди.













