Италия чемпионатининг 14-турида "Рома" сафарда "Кальяри"га ютқазди - 0:1.
Гол 82-дақиқада ярим ҳимоячи Жанлука Гаэтано томонидан киритилди. Римликлар 52-дақиқадан бошлаб ҳимоячи Зеки Челикнинг четлатилишидан кейин 10 киши бўлиб ўйнади.
"Рома" А Серияда кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлди. Жан-Пьеро Гасперини жамоаси 27 очко билан 4-ўринда бормоқда.
"Кальяри" чемпионатдаги 9 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига (5 мағлубият ва 4 дуранг) барҳам берди. Жамоа очколарини 14тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди.
А Серия. 14-тур
7 декабрь, 19:00. «Унипол Домус» (Кальяри)
Кальяри - Рома - 1:0
Голлар: Гаэтано, 82 (1:0)
Кальяри: Каприле, Родригес, Луперто, Дзаппа (Гаэтано, 69), Адопо, Дейола, Фолоруншо (Ди Пардо, 90+2), Оберт (Идрисси, 77), Палестра (Семих Кылычсой, 90+2), Боррелли (Прати, 69), Эспозито
Рома: Свилар, Н`Дика, Эрмосо, Манчини, Кристанте (Эль-Айнауи, 63), Коне, Цимикас (Гиларди, 73), Зеки Челик, Пеллегрини (Фергюсон, 63), Соуле (Дибала, 63), Бальданци (Ренч, 53)
Огоҳлантиришлар: Фолоруншо, 78. Гаэтано, 83 - Эрмосо, 78
Четлатиш: Зеки Челик, 52













