Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Милитао узоқ вақтга сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Эдер Милитао "Сельта"га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган.

Бразилиялик футболчи 24-дақиқада майдонни тарк этди. Муаммо дарҳол анча жиддий бўлиб кўринган эди ва энди хавотирлар тасдиқланмоқда: Onda CERO нашрининг хабар беришича, футболчи тизза ости пайининг шикастланиши туфайли уч ойга сафдан чиқиши мумкин.

Учрашув Хаби Алонсо жамоасининг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Ўйин охирида "қаймоқранглилар" тўққиз киши бўлиб қолди - иккинчи бўлимда Фран Гарсия ва Альваро Каррерас четлатилди.

Эдер Милитао жорий мавсумда 16 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:01, 08.12.2025.
Ўқилди: 1949 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик