Кириш Регистрация

Милитао қанча вақтни ўтказиб юбориши айтилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бразилиялик 27 ёшли ҳимоячиси Эдер Милитао чап оёғининг икки бошли мушаги ёрилиши ва проксимал пайининг шикастланиши туфайли 3-4 ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида журналист Аранча Родригес маълумотига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, бундай узоқ тикланиш пайнинг шикастланиши билан боғлиқ бўлиб, бу оёқнинг ҳаракат функциясини чеклайди. Бразилиялик футболчи Ла Лига 15-туридан ўрин олган "Сельта"га (0:2) қарши баҳсда жароҳат олган.

Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Милитаонинг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:26, 09.12.2025.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик