Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

«Freestyle Chess Grand Slam Final». Жавоҳир Синдаров чорак финалда ғалаба қозонди ва ярим финалда Магнус Карлсен билан тўқнаш келади

Баҳо:
+ | -

Шахматнинг «Freestyle» йўналиши бўйича йилнинг якуний финал мусобақаси Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи Жавоҳир Синдаров кеча ўтказилган саралаш баҳсларида 1-ўринни эгаллагани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Ҳамюртимиз бугун чорак финал босқичи доирасида эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб борди. Синдаров ҳар иккала партияда рақибини мағлуб этди — 2:0.

Жавоҳир ярим финалда норвегиялик шахматчи Магнус Карлсенга қарши дона суради. Ватандошимиз саралаш босқичида ушбу рақибни мағлуб этган эди. Магнус чорак финалда Фабиано Каруана (АҚШ) устидан ғалабага эришди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:31, 09.12.2025.
Ўқилди: 1272 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик