Ортда қолган мавсумда Самарқанднинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилган Марко Станоевич жамоадан кетганини эълон қилди.
«Раҳмат "Динамо", раҳмат Самарқанд», - деб ёзди 37 ёшли сербиялик таянч ярим ҳимоячиси Instagram саҳифасида.
Станоевич "Динамо" сафида жами 32 та ўйинда 2 тадан гол ва ассист муаллифи бўлди.













