Кириш Регистрация

«Қизилқум» иккинчи даврани Навоийда ўтказади

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» жамоаси иккинчи давра баҳсларига тайёргарликнинг иккинчи босқичини Навоий шаҳрида давом эттиряпти. Ўқув-машғулот йиғинида ўттиз нафарга яқин футболчи қатнашмоқда, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Иккинчи даврада жамоа таркибида кўплаб янги номлар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирда машғулотларда мавсумнинг биринчи ярмида «Зарафшон», «Гулистон», «Сўғдиёна», «Олмалиқ», «Бунёдкор», «Насаф» каби жамоаларда тўп сурган кўплаб ўйинчилар мураббийлар кўригидан ўтяпти. Улардан кимларнинг жамоа таркибига қўшилиши йиғин охирида маълум бўлади», - дейилади клуб расмий сайтидаги хабарда.

Кунига икки маҳалдан ташкил этилаётган машғулотларни мураббийлар Юрий Лукин ва Обид Худоёровлар олиб боришяпти. Режага кўра, зарафшонликлар 30 июлга қадар олий лига жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Рақиб жамоа номига бир-икки кун ичида ойдинлик киритилади.

«Зарафшондаги «Қизилқум» стадионида реконструкция ва таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан футболчиларимиз иккинчи давра уй учрашувларини Навоий шаҳрида ўтказиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бу учрашувларнинг қайси стадионда ўтказилиши яқин кунларда эълон қилинади», - дея қўшимча қилинган хабарда.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:04, 29.07.2013.
Ўқилди: 3768 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик