Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

“Арсенал” ўз вундеркиндини узоқ муддатга йўқотди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” жамоасида ярим ҳимоячи Макс Доуман жароҳат олди. 15 ёшда дебют қилган футболчи яқин орада “канонирлар”га ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда инсайдер Дэвид Орнштейн X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Ёш хавбекда тўпиқ бўғими боғламлари жароҳати аниқланди. Доуманнинг тикланиш муддати тахминан 2 ой этиб белгиланмоқда. У катталар даражасида жорий йил август ойида дебют қилган эди.

Жорий мавсумда Доуман барча мусобақаларда 5 та ўйин ўтказди. Шу билан бирга, у УЕФА Ёшлар Лигасида U-19 жамоаси ҳамда Премьер-лига захиралар турнирида U-21 жамоаси сафида ҳам иштирок этиб келмоқда.

Манба: isport.ua
Киритилди: 22:02, 10.12.2025.
Ўқилди: 1252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик