Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Назорат ўйини. «Динамо» - «Олмалиқ» - 1:1

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўтказилган йиғин доирасида 28 июль куни «Динамо» сўнгги назорат учрашувини «Олмалиқ» клубига қарши ўтказди.

Пойтахтимиздаги учинчи назорат ўйинида Равшан Ҳайдаров таркибдаги бир қатор футболчиларни якуний кўрикдан ўтказиб олди. Назорат учрашуви бўлсада анча шиддатли ва курашларга бой ўтган ўйинда муроса кўчаси танланди. Дастлаб, олмалиқликлардан 72-дақиқада Азамат Исроилов ҳисобни очган бўлса, 81-дақиқада «Регистон» жамоасидан жамоамизга келиб қўшилган самарқандлик ёш ҳужумчи Дилшод Жабборов ҳисобдаги фарқни тенглаштирди, 1:1.

Назорат учрашуви. 28 июль (якшанба)
«Динамо» - «Олмалиқ» - 1:1
Голлар: Д.Жабборов, 81 – Азамат Исроилов 72.
«Динамо»: А.Мельничук, А.Холмуродов, А.Бозоров, Э.Маматказин, О.Нурбоев, Э.Магдиев, А.Абдуллаев, С.Сайфиев, С.Шихов, А.Набиев, Т.Мирзаев.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: О.Тайлоқов, А.Бобожонов, К.Шарофутдинов, А.Агалиев, Ф.Шотурсунов, Ф.Абдусаломов, Д.Жабборов.

Ҳозирда айрим футболчиларга жавоб бериб юборилган. Хусусан, дастлабки даврада жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Александр Клецков, Аҳрол Рисқуллаев ва Владимир Киликевичлар жамоа билан бирга эмас.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 20 июль кунидан Тошкентда йиғин бошлаб, йиғин доирасида 23 июлда «Пахтакор» (3:0) билан, 25 июлда «Нефтчи» (2:2), 28 июль куни эса сўнгги назорат баҳсида «Олмалиқ»га (1:1) қарши майдонга тушди.

Жамоамиз энди тайёргарликни Самарқандда давом эттириб, 4 август куни 14-тур доирасида «Қизилқум»га қарши майдонга тушади.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 11:34, 29.07.2013.
Ўқилди: 3310 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [13169]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7876]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4895]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4094]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3538]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3428]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3083]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2472]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2397]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик