"Фулхэм" "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кин хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Mail Sport хабар бермоқда.
Аммо футболчининг бу мавсумдаги формаси ўтган йилга нисбатан анча ёмонлашган. Агар у ўтган мавсумда 25 та гол урган бўлса, жорий мавсумда унинг ҳисобида ҳозирча фақат иккита гол бор.
Қўшимча қиламизки, "Барселона" Мойзе Кин трансферини ҳам ўрганиб чиқмоқда.













