Кириш Регистрация

"Реал"да хатоларни кечиришмайди – Аршавин

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" ва Петербургнинг "Зенит" клублари собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин Мадриднинг "Реал" клуби устози Хаби Алонсонинг фаолияти ҳақида гапирди.

"Хаби мослашувчанлик кўрсатиши керак, чунки бундай вазиятда одатда бир неча футболчи эмас, мураббий кетади. "Реал" - ўзига хос клуб. У ерда хатоларни кечирмайдилар," - деди Аршавин "Матч ТВ" телеканали эфирида.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис ўтган ёзда "қаймоқранглилар" бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. У "Реал" бошқарувида италиялик Карло Анчелотти ўрнини эгаллади.

Ла Лиганинг 16 ўйинидан кейин Мадрид гранди пешқадам "Барселона"дан 4 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

Киритилди: 11:20, 13.12.2025.
Ўқилди: 908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.