Кириш Регистрация

"Ливерпуль" афсонаси жамоа бош мураббийига айланишга тайёр

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" афсонаси Стивен Жеррард Мерсисайд топ-клубига қайтиши мумкин.

Football Insider хабарига кўра, мутахассис нидерландиялик Арне Слот жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган тақдирда "қизиллар"ни бошқаришга тайёр.

Журналистларнинг таъкидлашича, клуб ичида Жеррардни жамоа мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш бўйича музокаралар ўтказилган.

Слот 2024 йилнинг ёзида германиялик мураббий Юрген Клопп ўрнига "Ливерпуль" бошқарувини эгаллади. Арненинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Нидерландиялик мураббий қўл остида "қизиллар" ўтган мавсум Англия чемпионига айланди.

Киритилди: 12:46, 13.12.2025.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.