Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Артета: "Унинг кўрсаткичлари ақл бовар қилмас даражада"

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Жуда таъсирли, чунки мен бу лигага дарҳол келиш ва у қилаётган ишни қилиш қанчалик қийинлигини биламан. Биринчидан, жамоада ўз ўрнига эга бўлиш керак, бу эса осон эмас. Кейин - бошқа ўйин услуби, бошқа лига. Аммо, сиз айтганингиздек, унинг хатти-ҳаракатлари ва ўйиндаги иштироки ниҳоятда хилма-хил. Унинг ҳимоядаги кўрсаткичлари ақл бовар қилмас даражада ва мен буни кўрсата олишига шубҳа қилмаганман, аммо бу Премьер-лига ва буни исботлаш керак," - дея Артетанинг сўзларини келтиради "Арсенал" расмий сайти.

Субименди 2025 йилнинг ёзида "Реал Сосьедад"дан "Арсенал" футболчисига айланганди. Ҳозирда футболчи "Арсенал" сафида мавсумда 20 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 18:20, 13.12.2025.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик