Кириш Регистрация

Диего Симеоне мураббий сифатида Ла Лига ўйинларида ғалаба қозониш бўйича яққол иккинчи ўринга кўтарилиб қолди

Баҳо:
+ | -

Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" Испания чемпионатининг 16-турида "Валенсия"ни мағлуб этди (2:1). Учрашув 13 декабрь, шанба куни Мадриддаги "Цивитас Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди.

55 ёшли Симеоне учун бу ғалаба Ла Лигадаги мураббий сифатидаги 324-ғалаба бўлди. У ушбу кўрсаткич бўйича Мигель Муньосни (323 ғалаба) ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди. Рейтингнинг биринчи поғонасини Луис Арагонес (344 ғалаба) эгаллаб турибди.

Симеоне "Атлетико"ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жамоа билан биргаликда у икки марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. Ла Лиганинг жорий мавсумида мадридликлар 34 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 01:09, 14.12.2025.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик