Кириш Регистрация

АПЛ. "Арсенал" икки автогол эвазига "Вулверхэмптон"ни таслим қилди

Баҳо:
+ | -1

"Арсенал" Англия чемпионатининг 16-турида ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди - 2:1.

70-дақиқада меҳмонларнинг англиялик посбони Сэм Жонстон ўз дарвозасини ишғол қилди. 90-дақиқада нигериялик ҳужумчи Толу Арокодаре ҳисобни тенглаштирди. 90+4-да эса яна бир автогол урилди - тўпни меҳмонларнинг колумбиялик ҳимоячиси Йерсон Москера ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

"Арсенал" 16 ўйинда 36 очко жамғариб, турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. "Вулверхэмптон" кетма-кет 10-ўйинда мағлуб бўлди ва 16 ўйиндан сўнг 2 очко билан турнир жадвалини якунлаб турибди.

АПЛнинг навбатдаги ўйинида "Арсенал" 20 декабрь куни "Эвертон" меҳмони бўлади. "Вулверхэмптон" шу куни "Брентфорд"ни қабул қилади.

Арсенал - Вулверхэмптон - 2:1

Голлар: Джонстон, 70 - автогол ворота (1:0). Арокодаре, 90 (1:1). Москера, 90+4 - автогол (2:1)

Арсенал: Райя, Салиба, Инкапье, Тимбер, Уайт (Льюис-Скелли, 31), Субименди (Мерино, 58), Райс, Эзе (Эдегор, 57), Мартинелли (Троссар, 57), Сака, Дьекереш (Габриэл Жезус, 81)

Вулверхэмптон: Джонстон, Агбаду, Гомеш (Мане, 86), Москера, Андре, Гомес, Крейчи (Ариас, 80), Вольфе, Доэрти (Чачуа, 69), Ларсен (Арокодаре, 69), Хван Хи Чхан (Лопес, 80)

Огоҳлантиришлар: Хван Хи Чхан, 60. Доэрти, 65. Москера, 90. Агбаду, 90

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:25, 14.12.2025.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.