Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Бухорода йиғинни бошлайди

Баҳо:
+ | -

Декабрь ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.

Ушбу йиғин январь ойининг сўнгги ўн кунлигида Индонезияда старт оладиган Осиё кубоги мусобақаси олдидан ўзига хос кўрик вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар 2024 йилги Жаҳон чемпионати ўйинлари муносабати билан қурилиб, фойдаланишга топширилган «Универсал» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Йиғин доирасида Нодир Элибоев шогирдлари жаҳоннинг кучли жамоаларидан бири саналган Россия миллий терма жамоасига қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Афсуски, аввалроқ эълон қилинган миллий терма жамоанинг кенгайтирилган таркибида жузъий ўзгаришлар амалга оширилди. Бу мамлакат миллий чемпионатининг сўнгги тур учрашувларида олинган жароҳатлар билан боғлиқ. Хусусан, терма жамоа шифокорлари маълум қилишича, ҳимоячилар Машраб Одилов ва Шаҳзоджон Саъдиевларнинг жароҳатлари кутилганидан анча жиддий экани аниқланган. Улар тўлиқ тикланиши учун кўпроқ вақт талаб этилиши сабабли Осиё кубоги финал босқичида иштирок эта олмайди.

Шунингдек, истеъдодли ярим ҳимоячи Муҳаммадали Хусанбоев ҳам 6-турдан кейин терма жамоа мураббийлари ихтиёрига жароҳат билан қайтди. Бу ҳолат миллий терма жамоа мураббийлар штаби режаларига жиддий ўзгартиришлар киритилишига олиб келди. Эндиликда ҳимоя ва ҳужум чизиқларида ўзаро яхши тушунадиган футболчилар боғланмаларини шакллантириш учун кўпроқ вақт ва амалий машғулотлар талаб этилади. Шу боис Нодир Элибоев Россия терма жамоасига қарши учрашувларда янги номзодлардан иборат экспериментал таркибни синаб кўришга мажбур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Россия миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувлари 19- ва 21 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Учрашувлар соат 17:00 да старт олади. Улардан биринчиси мухлислар учун очиқ бўлади ва ЎзМТРКнинг «Футбол» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий YouTube канали орқали ҳам учрашувларни тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин.

Бухоролик футбол ишқибозлари ҳамда қадимий шаҳар меҳмонларини миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун «Универсал» спорт мажмуасига - 19 декабрь санасидаги ўйинга таклиф этамиз. Томошабинлар учун кириш мутлақо бепул.

Россия терма жамоасига қарши ўтказиладиган халқаро ўртоқлик учрашувлари учун Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги футзалчиларни йиғинга чақирди:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси:

Дарвозабонлар:
Шавкат Ибрагимов (“Oil Star”)
Аббос Ўлмасбеков (“BMB PFC”)
Аббос Элмуродов (“BMB PFC”)

Ҳимоячилар:
Илҳомжон Ҳамроев (“Oil Star”)
Анасхон Рахматов («Насаф»)
Сирожиддин Шокиров («Сурхон»)

Қанот ўйинчилари:
Шаҳрам Фахриддинов (ОКМК)
Ҳусанхон Ғаниев («Бунёдкор»)
Хайрулла Солихов (ОКМК)
Самариддин Беркинов ("Oil Star")

Қанот ҳужумчилари:
Элбек Тўлқинов (“Oil Star”)
Аброр Ахмедзянов (СҚБ)
Акбар Усмонов (СҚБ)
Ихтиёр Ропиев («Насаф»)
Элдор Ниғматов («Локомотив»)
Бурхониддин Содиқов («Локомотив»)

Ҳужумчилар:
Музаффар Аҳаджонов ("BMB PFC")
Давлат Ибрагимов ("BMB PFC")

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 08:48, 14.12.2025.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.