Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Тьяго Силва «ПСЖ»да Мбаппе ва Неймар ўртасидаги можаро ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг собиқ футболчиси Тьяго Силва парижликлар сафида тўп тепган даврида ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймар ўртасида юзага келган муносабатлар совиши ҳақида фикр билдирди.

— «ПСЖ»да Мбаппе ва Неймар бошида жуда яхши чиқишарди, аммо вақт ўтиши билан уларнинг муносабатлари ёмонлашиб кетди. Нима учун? Бу чиройли тарих эди. Мен «Монако»га қарши Суперкубок ўйинини яхши эслайман. Учрашувдан кейин Мбаппе олдимга келиб: “Ҳатто Неймар шартнома имзоласа ҳам, мен ҳам шу жамоанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман. Агар имконият бўлса, президент билан гаплашиб бер…” деганди.

Уларнинг муносабатлари ажойиб эди. Улар жуда яқин эди, ҳар куни энг кўп кулган ҳам айнан шу иккиси бўларди. Нима учун бир-биридан узоқлашиб кетишганини ҳеч қачон тушунмадим. Мен ўша пайтда аллақачон «ПСЖ»да эмас эдим, шунинг учун ажралишга ким сабаб бўлганини билмайман, аммо бу менга алам қилди. Улар иккаласи ҳам ажойиб йигитлар, ва барчаси айнан шундай якунлангани жуда ачинарли», — дея Силванинг сўзларини Goal келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Неймар «ПСЖ»ни 2023 йилда, Мбаппе эса 2024 йилда тарк этган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:22, 14.12.2025.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.