Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Гулистонга катта футболни қайтариш йўлида амалий ҳаракатлар бошланди

Баҳо:
+ | -

13 декабрь куни Лига бош директори Диёр Имомхўжаев Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди. Унда янги ташкил этилаётган «Гулистон» клубининг Лига байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиш масаласи муҳокама қилинди.

Аввалроқ Эркинжон Турдимов мазкур масалани амалга татбиқ этиш масаласида вилоят Касаба уюшмасига раҳбарлик қилаётган Ойбек Ашурматов билан суҳбатлашган бўлиб, шу аснода Ойбек Шодмонқулович Лига офисига ташриф буюрганди. Қайд этиш керак, Ашурматов Сирдарё вилояти ҳокими сифатида фаолият олиб борган даврда «Гулистон» клуби 2013 йилги мавсумни Олий лигада ўтказганди.

«Гулистон» клуби Сирдарё вилояти футбол ассоциацияси қошида ташкил этилади. У 2026 йилги мавсумда Лига аъзолигига қабул қилиниши ва илк мавсумни Биринчи лигада ўтказиши масаласи Эркинжон Турдимов билан учрашувда келишиб олинди. Бу йўлда ҳар қандай масала босқичма-босқич амалга оширилиши мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Сир эмаски, Биринчи лигада Сирдарё вилояти шарафини икки мавсумдан буён вилоят футбол академиясининг спорт клуби ҳимоя қилиб келмоқда ва у ўзининг уй учрашувларини Янгиер шаҳрида ўтказади. «Гулистон» клуби ҳам Гулистон шаҳридаги стадион Лига томонидан қабул қилиб олингунига қадар Янгиердаги стадиондан фойдаланиши режалаштирилган.

Эркинжон Оқбўтаевич мамлакат футболи ривожига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон сифатида Лига томонидан қадрланади. Навоий, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ҳоким бўлиб ишлаган вақтида Турдимов "Қизилқум", "Сурхон", "Динамо" каби клублардаги ислоҳотларга бевосита сабабчи бўлган.

Икки ярим йил муқаддам томонлар ўртасидаги ўзаро учрашувдан кейин Самарқанддаги "Динамо" стадиони майдони тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, унинг дренаж ва суғориш тизими, майсаси Суперлига талабларига мосланган, майдон атрофи резина қоплама билан ўралган, шунингдек, стадион техник зонасида яна бир қатор ишлар амалга оширилганди. Ишонамизки, яна бир неча ойлардан сўнг «Гулистон»да ҳам Лига талабига жавоб берадиган стадион мухлисларни қабул қила бошлайди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:01, 14.12.2025.
Ўқилди: 1340 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик