Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Азамат Абдураимов: «Пахтакор»дан Асилбек Мансуровни таклиф қилдик»

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда олий лигага қайтишни мақсад қилган “Андижон” жамоасининг иккинчи босқич баҳсларига тайёргарлиги қизғин давом этмоқда. Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда ва машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб бориляпти. Йиғин қандай ўтаётганилиги борасида “Андижон” бош мураббийи Азамат Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.

— 9 июль куни биринчи босқичнинг охирги учрашувини ўтказганимиздан сўнг футболчиларга 12 кунлик таътил бердик. Иккинчи босқич ўйинлари 12 августдан бошланиши боис 22 июлдан тайёргарликни бошладик. Чунки мана шу 20 кун иккинчи босқичга тайёргарлик кўришимиз учун етарли бўлади. Қолаверса, таътил чоғида ўз устида ишлаши учун футболчига алоҳида дастур ҳам тузиб бергандик. 22 июль куни базага йиғилган бўлсак, эртаси куни футболчилар тест-синовларини топширишди. Тест натижалари эса айни пайтда футболчилар ёмон формада эмасликларини кўрсатди. Йиғиннинг дастлабки ҳафтасида эътиборни ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишга қаратдик. Шу билан бирга тактикага ҳам алоҳида урғу бердик. Қолаверса, назорат ўйинларида ҳам футболчиларнинг имкониятларини текшириб боряпмиз. 28 июль куни “Нефтчи” ўринбосарлари билан куч синашдик. Эртага эса олий лига вакили “Навбаҳор” жамоаси билан беллашамиз. Бу биз учун ўзига хос синов учрашуви бўлади. Олдимизга олий лигага қайтиш вазифасини қўйганимиз боис элита жамоаси билан бўладиган ўйинда бунга қай даражада қодир эканлигимизни текшириб оламиз. “Соғлом авлод” стадионида бўладиган “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўртоқлик учрашувига мухлисларни таклиф этамиз. Ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлиб натижа унчалик аҳамият касб этмасада, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор ўйинчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. “Сурхон” жамоасидан икки нафар футболчи келган. “Пахтакор-2” жамоасидан Асилбек Мансуровни таклиф этганмиз. Мансуров бундан икки йил олдин Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашган. Шунингдек, андижонлик ишқибозларга яхши таниш бўлган футболчи Анвар Абдуқодиров ҳам машғулотларимизда иштирок этмоқда. Бундан ташқари йиғинда асосий эътиборни маҳаллий ёшларни синаб кўришга қаратганмиз. Ҳозирда бир нечта маҳаллий ёш ўйинчилар ҳам сафимизда шуғулланишмоқда. Шу билан бирга бугунда “Пахтакор” ёшлар жамоаси аъзоси ва аслида андижонлик бўлган Илҳом Абдуғаниевни ҳам жамоага жалб этишни режалаштирганмиз. У Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси ўйинчиси саналади. Агар ҳаммаси яхши кечса Абдуғаниев иккинчи босқични “Андижон”да ўтказади.

Жамоадан кетганлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Аскер Нажафалиев биринчи босқичда ўзини кўрсата олмагани учун у билан хайрлашдик. Қолаверса, йил бошида “Олмалиқ” ва “Пахтакор”дан ижарага олинган Александр Лупашко билан Темур Ҳакимов энди “Андижон”да ўйнашмайди. Улар олий лига клубларида тўп суришни маъқул топишди. Иккала футболчи ҳам биринчи босқичда ёмон ўйин кўрсатишмади. Тартиб-интизомни бузгани учун Шаҳбоз Жумабоевни трансферга қўйдик. У сафардаги учрашувимизга негадир бормади. Шу боис Жумабоевни жазолаб уни трансферга қўйдик. Ўз навбатида “Андижон” клуби учун бегона бўлмаган мутахассис Ориф Маматказинни мураббийлар штабига таклиф этганимизни ҳам айтиб ўтишим керак. У жамоада катта мураббий бўлиб ишлайди. Биринчи босқичдаги иштирокимизни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳимоя чизиғида хатолар кўзга ташланди ва кўплаб голлар ўтказиб юбордик. Шу боис Маматказин машғулотларда ҳимоячилар билан ҳам алоҳида иш олиб боради.

Умуман олганда, олдимиздаги асосий вазифа “Андижон”ни олий лигага қайтариш ва айни дамда шу мақсад йўлида астойдил меҳнат қиляпмиз. Бундан ташқари маҳаллий ўйинчиларни тўғри йўлда тарбиялаш ва жамоа негизини шакллантириш ҳам мақсадимиздан бири.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 16:26, 30.07.2013.
Ўқилди: 4154 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.