Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ойбек Рустамов ОКМКни тарк этди

Баҳо:
+ | -

ОКМК ФК жамоаси ва ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

Ҳуқуқий жиҳатдан «Қўқон-1912» клубига тегишли бўлган футболчи 2023 йил бошидан буён «кончилар» сафида ижара асосида тўп суриб келаётганди. Шартнома бандларига мувофиқ, ижара муддати якунига етгач, Ойбек Рустамов водий жамоаси ихтиёрига қайтди.

"Иқтидорли футболчи уч йиллик фаолияти давомида олмалиқликлар либосида 83 та учрашувда майдонга тушиб, майдон марказида юқори прессинг, ўйин қуришдаги фаоллиги ҳамда етакчилик фазилатлари билан ажралиб турди ва 6 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоа натижаларига муносиб ҳисса қўшди.

ОКМК ФК Ойбек Рустамовга жамоа сафидаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятида омад тилайди", — дейилади ОКМК клуби матбуот хизмат тарқатган хабарда.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 11:05, 15.12.2025.
Ўқилди: 846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик