Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Алонсо "Реал"нинг диққатни йўқотиш муаммоси ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг муаммоси ҳақида фикр билдирди. Якшанба куни "қаймоқранглилар" "Алавес"ни катта қийинчиликлар эвазига мағлуб этишди (2:1).

Учрашувнинг 24-дақиқасида Килиан Мбаппе мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Учрашув тақдирини Родригонинг 76-дақиқадаги аниқ зарбаси ҳал қилди.

Учрашув якунлангач, журналистлар Алонсодан нега "Реал" ўйинлар давомида диққатини йўқотиб қўяётганини сўрашди.

"Қўшилмайман - ўйинлар ҳар хил бўлади. Бу мавсумда шундай ўйинлар бўлдики, улар давомида бироз секинлашдик, аммо сўнгги учта ўйинда бундай ҳолат кузатилмади," - дея Алонсонинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

"Реал" Ла Лига турнир жадвалида 39 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадамлик "Барселона"да (43).

Киритилди: 15:52, 15.12.2025.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.